+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Июль 2018

Мароқли дам - ўқишга ҳамдам

Пахтаобод тумани 37-умумтаълим мактаби қошида "Кичкинтой" ёзги дам олиш  оромгоҳи ташкил этилган. Айни кунларда оромгоҳ болалар билан гавжум. Турли спорт тўгараклари,  чўмилиш ҳавзаси, мусиқа ва дам олиш хоналари, кутубхона, лаззатли таомлар ошхонаси ҳамда тиббий пункт болалар ихтиёрида. Жажжи болажонлар учун ўйингоҳ, маданий кўнгилочар дастурлар ёзги таътилни мароқли ўтишини таъминламоқда.

Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Жамила Абдулҳаева таътил режасини тўғри ташкил қилганлиги боис, ўқувчилар ўзлари қизиққан тўгаракларда фаол қатнашмоқда. Айни кунда тасвирий санъат ва амалий меҳнат, «Ёш китобхон», мусиқа, тикувчилик ва  тўқувчилик тўгараклари мунтазам ишлаб турибди.             

Юртбошимизнинг ёш китобхонларга кўрсатаётган эътиборидан руҳланган ўқувчилар шу кунларда мактабда ташкил этилган бепул кутубхонага қўйилган китобларни зўр қизиқиш билан ўқишмоқда. Улар ўзлари ўқиган асар қаҳрамонларига баҳо бериш, ўзаро фикр алмашиш ва маънавий озуқа олиш имкониятига эга бўлмоқда.

 Педагоглар ўқувчиларнинг ёзги дам олишини мароқли ташкил этишга, шу билан бирга оромгоҳга келмаган ўқувчиларнинг хонадонларига бориб, шароитини ўрганишга ва оромгоҳга жалб қилишга ҳаракат қилмоқдалар.

Хованса НУРМАТОВА,

 

мазкур мактаб ўқитувчиси.