+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Июль 2018

Ибратли ҳаёт мактаби

Жалақудуқ туманидаги 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида туман хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши, Маданият бўлими ва Ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида "Ибратли ҳаёт мактаби" мавзусида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувга тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан иш олиб борувчи мутахассислар, ибратли кайвони оналар, намунали келинлар ва иқтидорли қизлар таклиф этилдилар.       

Саҳнага маҳалла фуқаролар йиғинларидан энг ибратли деб топилган қайноналар таклиф этилдилар. Тадбирга йиғилганлар ибратли қайноналарга оилаларни   мустаҳкамлаш, тўйларни ихчам ўтказиш, қуда-андачилик одоби, оила ва никоҳ, қизларни турмушга тайёрлаш масалаларида  саволлар билан мурожаат қилдилар. Кўпни кўрган, тажрибали онахонлар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтариш билан бирга, ҳаётий тажрибаларидан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, тумандаги хотин-қизлар билан ишлаш  ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар масъуллигида "Ҳунарманд аёл" кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир сўнгида туман ҳокими муовини, хотин-қизлар қўмитаси раиси Маликахон Юсупова сўзга чиқиб, уч авлод учрашувлари бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлиши, бунинг натижасида оилалардаги келишмовчиликлар барҳам топиб, эрта турмушнинг салбий оқибатлари, аёллар ва болалар ўлимининг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар, амалий тадбирлар самара бериши мумкинлиги, туманда мана шундай аҳил ва иноқ оилалар сони янада кўпайишига тилак билдирди.

 

 

   Марҳабо МУРАТОВА