+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Июль 2018

Мустаҳкам оила - жамиятимизнинг асосий негизи

Андижон шаҳридаги "Жума бозор" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Қўчқор ота" зиёратгоҳида "Мустаҳкам оила-жамиятимизнинг асосий негизи" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда "Жума бозор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда намунали оилалар вакиллари, ёш келинлар, турмуш қуриш арафасидаги қизлар, ибратли қайноналар, нуроний онахонлар, ҳамда отинойилар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Равшаной Жўраева оилалар мустаҳкамлиги борасида олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилажак вазифалар, аёлнинг оила ва жамиятда тутган ўрни, фарзандлар  тарбиясида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, оилавий муносабатлар, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида  фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Андижон шаҳар "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Ҳабибахон Жўрабекова қайнона-келин муносабати яхши бўлса, оила мустаҳкам бўлиши, ажралишларнинг олдини олиш, турмуш қуриш арафасидаги ёшларга тўғри маслаҳатлар бериш, намунали оилалар тажрибасини ўртоқлашиш, тўй-издиҳом, маърака ва маросимларни ихчам ва камчиқим ўтказиш борасида гапириб ўтди.

- Оилаларни мустаҳкамлаш борасида биз кўпни кўрган, тажрибали онахонлар, аҳил ва тинч оилалар тажрибасига суяниб иш кўришимиз лозим, - дейди "Жума бозор" МФЙ раиси Гулбаҳор Аҳмедова. - Биз бундай оилалар янада кўп бўлиши, можароли хонадонлар билан алоҳида иш олиб бориш, қайнона ва келинлар ўротасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида самарали ишларни олиб бораяпмиз. Ўйлайманки, бу борада бажарилиши лозим бўлган вазифаларимиз бисёр.

Тадбир давомида шаҳар отинойиси Шоирахон Нуралиева йиғилганларга маънавий-маърифий ўгитлардан сабоқ берди.

 

Ойгул ЭШМУРОДОВА