+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Июнь 2018

Шаҳрихонда отинойилар синовдан ўтди

Шаҳрихон тумани маданият саройида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳамда унинг вилоят вакиллиги мутахассислари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, тумандаги мавжуд 76 маҳалла фуқаролар йиғинларининг отинойилари, имом-хатиблар иштирок этди. Вилоят бош  имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Саодатхон Расулова барчани муқаддас Рамазон ойи билан қутлаб, бугун юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, динимиз арконларини бажаришда фуқароларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, отинойиларнинг вазифалари, бурч ва масъулиятлари, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилиши зарур ишлар, галдаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди.

Туман бош отинойиси Муқаддасхон Солиева бугунги кун отинойиси қандай бўлиши кераклиги, тўй-ҳашам, маърака ва маросимларни ўтказишда отинойиларнинг роли ва ўрнига тўхталди.

- Отинойи халқнинг юзи, уларга халқ эргашади, сўзларига барча бирдек қулоқ тутади. Бир сўз билан айтганда,  отин-ойилар замон билан ҳамнафас бўлиб яшамоғи ва ишламоғи лозим, - деди туман бош отинойиси М. Солиева. - Бугунги тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам ана шу ғояни ҳар бир отинойи онгига сингдиришдан, уларни янада фаол ишлашга ундашдан иборат.

Тадбир давомида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг масъул котиби Майрамхон Абдуллаева, "Хадичаи Кубро" қизлар мадрасаси мударриси Муҳаррамхон Қутбиддинова иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар бердилар.

Тадбир доирасида отинойиларнинг диний ва дунёвий билимлари синовдан ўтказилди.

 

Озодахон ОЛИМОВА,

 

жамоатчи мухбир.