+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Июнь 2018

Балиқчида қизлар сайли

Балиқчи тумани маданият ва истироҳат боғида "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги" доирасида "Қизлар сайли" тадбири бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси доирасида  ўтказилган мазкур тадбирда тумандаги касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларининг ўқувчи қизлари, шунингдек, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Вилоят хотин қизлар қўмитаси, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, Балиқчи туман хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбир қизларимизнинг билим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, китоб ўқишга бўлган қизиқиши, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, шунингдек, уюшмаган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш маданиятини юксалтиришга, онгу тафаккурини турли ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг намойиши бўлди. 

Сайлда ижодкор қизларнинг назм, наср, амалий санъат, ҳунармандчилик ва мусаввирлик йўналишларидаги ижодий кўргазмалари ташкил этилди.

- Бугун халқимизга хос бетакрор миллий қадрият, анъана ва урф-одатларимиз қизлар ўртасида бўлиб ўтган ўсма ва хино қўйиш, соч ўриш, алла ва лапарлар айтиш каби беллашувларда яна бир бор бўй кўрсатди, - дейди Балиқчи тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гўзалхон   Деҳқонова. - Айниқса, ҳунарманд қизлар томонидан тайёрланган совғабоп буюмлар, миллий каштачилик, зардўзлик, амалий санъат намуналари момоларимиз ардоқлаб келган анъаналарнинг умри боқийлигидан дарак берди. Қолаерса, тадбир кўплаб иқтидорли қизларимизни кашф этди.

Тадбир доирасида ташкил этилган китоблар кўргазмаси, фахрий онахонлар иштирокида қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасидаги давра суҳбати, турли спорт мусобақалари тадбир меҳмонлари ва иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

   Барно ҲАЙДАРОВА