+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Май 2018

ЎҚУВЧИ ЁШЛАРНИНГ ОИЛА ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ҲАҚИДАГИ БИЛИМЛАРИ ЯНАДА БОЙИДИ

Андижон тиббиёт коллежида "Соғлом ва баркамол оила - жамият кўрки" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

"Иқбол" газетаси таҳририяти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг  бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур семинарда шифокорлар, психологлар, таҳририят ходимлари ҳамда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирни коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилҳаёт Жалолов очиб, ёшлар маънавияти, семинарнинг мақсади ҳақида қисқача  гапириб ўтди.

 "Иқбол" газетаси муҳаррири Ф. Ибайдуллаев лойиҳанинг мазмун-моҳияти, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар, ундан кутилаётган натижалар, таҳририят масъул котиби М. Иброҳимова таҳририятнинг ижодий фаолияти, газета саҳифаларида оила мустаҳкамлигини таъминлаш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш бўйича чоп этилаётган мақолалар ҳусусида иштирокчиларга маълумотлар берди.

Тадбир қатнашчиларига "Иқбол" газетасининг лойиҳа доирасида чоп этилган сонлари, шунингдек, оила мустаҳкамлигини таъминлаш мавзусидаги буклетлар тарқатилди. 

Шундан сўнг вилоят ОИТСга қарши кураш маркази шифокори Жанона Мамадалиева "Соғлом турмуш тарзи - саломатлигимиз гарови", психолог Маҳфузахон Алимованинг "Соғлом маънавий муҳит - оила барқарорлигининг муҳим омили" мавзуларидаги маърузалари тингланди.

Тадбирда коллеж хотин-қизлар қўмитаси раиси Муаззам Ҳотамова коллежда қизлар тарбияси,  ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, "Қизларжон" клуби машғулотлари самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди. Ўқувчилар томонидан гиёҳвандликка ружу қўйиш ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари акс этган саҳна кўринишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Ўқувчилар семинар мавзуси ва маърузалар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.

Якунда  семинарда фаол иштирок этган 10 нафар ўқувчига адабиётлар тўплами совға қилинди.

Қизиқарли тарзда ўтган тадбир ўқувчиларнинг оила, соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билим ва тушунчаларини янада бойитди.

 

Нигора ЎРМОНЖОНОВА, жамоатчи мухбир.