+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Май 2018

ТАЛАБА ҚИЗЛАР - МОҲИР ПАЗАНДА

Андижон давлат тиббиёт  институтида талаба қизлар жамоалари ўртасида "Моҳир пазанда" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг бўш вақтларини янада қизиқарли ва мазмунли ўтказиш, талаба қизлар орасида пазандалик, орасталикни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда талаба қизлар, уларнинг устозлари, шунингдек, бир гуруҳ меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олган "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими раҳбари Лазокатхон Жалолова, институт тиллар, педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси Муяссар Охунова, Андижон машинасозлик институти ўқитувчиси Феруза Носирова оилавий ҳаёт остонасида турган қизларга аввало, оқила ва озода, хушмуомала ва саришта, моҳир пазанда бўлишлари кераклиги, оила   мустаҳкамлиги ҳар бир аёлнинг ўз қўлида эканлиги борасида гапириб, талаба қизларга бахт ва омад тиладилар. 

Танловда даволаш факультетининг "Ораста қизлар", педиатрия факультетининг  "Ўзбекойим қизлари" жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. Жамоалар таништирув, савол-жавоб ва моҳир пазанда сингари белгиланган шартлар асосида ўз билим ва  маҳоратларини намойиш этишди. Ҳайъат аъзолари жамоаларнинг ҳар бир чиқишларини муносиб баҳолаб бордилар. Якуний натижаларга кўра, иккала жамоа ҳам бир хил натижа қайд этди.

Иштирокчи қизлар институт касаба уюшма қўмитаси томонидан сертификат ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Моҳигул ЖЎРАЕВА,

 

АДТИ  хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.