+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Май 2018

Вилоятимизда инсулин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

2018 йил - Фаол тадбиркорлик, инновацион Fоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили

 

Андижон туманидаги Хортум қишлоғида йилига 10 миллион флакон инсулин дори воситаси ишлаб чиқариш қувватига эга  завод иш бошлади.

Президентимиз 2017 йил 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятда янги-янги саноат корхоналарини барпо этиш, хусусан, дори-дармонлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, бу борадаги ишларни ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ҳамда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури ижроси доирасида  "Трастбанк" хусусий акциядорлик банкининг молиявий кўмаги асосида Андижон туманидаги "Zamin Bio Health"  масъулияти чекланган жамияти томонидан инсулин дори воситаси ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилиб, ишга туширилди.

Ҳудуди қарийб 1,5 гектар майдонни эгаллаган ушбу завод Марказий Осиёда ягона ҳисобланиб, асосан қандли диабет касаллигини даволашда қўлланиладиган инсулин дори воситасини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Қурилиш-монтаж ишлари "Server Servis Health" хусусий қурилиш-монтаж корхонаси қурувчилари томонидан бажарилди. Қурилиш-монтаж ишлари учун 2 миллиард 800 миллион сўм маблағ сарфланди. Замонавий кўринишга эга, илғор технологиялар билан жиҳозланган ушбу заводда ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритишлари учун барча шароитлар яратилган. Бундан ташқа-ри, корхона ҳудуди, атрофида катта хажмдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Умумий лойиҳа қиймати қарийиб 28 миллиард сўм бўлган ушбу заводга Германия, Франция, Швейцария, Хитой, Ҳиндистон давлатларидан замонавий ускуна ва технологиялар олиб келиб ўрнатилди. Инсулин дори воситасини сифтли, халқаро стандартлар талаблари даражасида тайёрлаш бўйича зарур барча ишлар бажарилди.

 - Завод йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқариш қувватига эга, - дейди "Zamin Bio Health" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Авазбек Низомов. - Маҳсулотимизнинг 30 фоизи мамлакатимиз ички бозори талабини қоплайди, қолган қисми, яъни йилига 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинади.

Заводнинг ишга тушиши билан 100 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг кўпчилигини хотин-қизлар ташкил этади.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ