+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Май 2018

ЖАЗОНИ ЎТАШ МУАССАЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН АЁЛЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Вилоятимизда "Соғлом ва мустаҳкам оила - жамият бойлиги, келажак пойдевори" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ҳамда "Аёллар қаноти" ташаббуси билан Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила инс-титутини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлари, партия марказий кенгаши, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, меҳнат бошқармалари, хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлимлари, банк, солиқ идоралари вакиллари, партия фаоллари, жазони ўташ муассаларидан қайтган аёллар иштирок этди.

Давра суҳбатида оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш, айниқса, жазони ўташ муассасаларидан озодликка чиқарилган аёллар бандлигини таъминлаш, уларга психологик, тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликлар келиб чиқишининг олдини олиш  сингари қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 - Айни кунда орамизда турли қийинчиликлар гирдобига тушиб қолиб, жиноят йўлига кираётган, мўмай даромад илинжида хорижга ишлагани кетиб, одам савдоси қурбонига аланиб ёки турли диний-экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолаётган аёллар борлигидан кўз юма олмаймиз, - дейди Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят кенгаши раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Хуршида Халилова. - Давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ана шу тоифадаги аёлларнинг ҳаётга тўлақонли мослашишига, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишдан иборат.

 Давра суҳбатида "Аёл, оила ва жамият", "Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни ва роли", "Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш механизмлари" сингари қатор мавзуларда маърузалар тингланди. Иштирокчилар томонидан маърузалар, мавзу доирасидаги ишлар кўлами, сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида жазони ўташ муассасаларидан қайтган аёлларнинг муаммоларини бартараф этиш, ишга жойлашишлари, ўз тадбиркорлигини бошлаш учун банклардан кредит олишлари юзасидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Бир гуруҳ аёлларнинг муаммолари эса шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

Умидахон ИСАЕВА,

 

ЎзЛиДЕП вилоят кенгаши "Аёллар қаноти" раҳбари.