+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

14 Дек 2017

"Сиз қонунни биласизми?"

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейида "Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танлов очилишида сўз олган академик лицей директори, подполковник Зоиржон Нурматов, ахборот-ресурс маркази раҳбари Гулчеҳра Анорбоева ва бошқалар конституциянинг ҳаётимиздаги аҳамияти, унда мамлакатимиз фуқароларининг ҳаёти, манфаатлари тўла-тўкис кафолатлангани, мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқлари,       кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, ички ишлар тизимида олиб борилаётган ишлар  хусусида тўхталдилар.

Ушбу таълим муассасасининг      1-босқич ўқувчиларидан тузилган  "Спикерлар", "Қонун ҳимоячилари", "Ватанпарварлар", "Ўзбегим ўғлонлари", "Истиқлол" ва  "Адвокатлар"  жамоалари белгиланган шартлар асосида ўз билим ва маҳоратларини           намойиш этди. 

- Танловнинг асосий мақсади, жамиятда қонун устуворлигига эришиш, ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтиришга кўмаклашишдан иборат, - дейди З. Нурматов. - Қолаверса, Бош қомусимизга ҳурмат орқали ўқувчи ёшлар қалбида Она Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлашдир.

Якунда энг юқори балл тўплаган  "Ватанпарварлар"  жамоаси ғолиб деб топилди. Fолиб ва совриндорлар лицей маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Нилуфар САЙФУТДИНОВА,

 

лицей ўқитувчиси.