+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

14 Дек 2017

"Қомусимиз - ҳимоячимиз"

Андижон давлат университети Педагогика факультети Мактабгача таълим йўналиши талабалари иштирокида "Қомусимиз - ҳимоячимиз" деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Факультет деканати ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилган тадбирда сўз олган факультет декани Чаросхон Шокирова ва  бошқалар фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоячиси, кафолати бўлган конституциямизнинг жамият ва ҳаётимизда муҳим аҳамияти ҳақида гапириб, барчани ана шу байрам билан муборакбод этди. Шундан сўнг талабалар ўзларининг Конституцияга оид билим ва тушунчаларини намойиш этдилар. Айниқса, Бош қомусимиз боб ва моддалари ҳақида саҳна кўринишлари орқали кенг ва тўлақонли маълумотлар берилганлиги иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 - Конституциямиз юртимиз ёшларининг эркинлиги, ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоячисидир, - дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Илҳомжон Болтабоев ва. - Чунки ушбу ҳужжатда биз ёшларнинг билим олишимиз, ўз имконият ва салоҳиятимизни тўлақонли юзага чиқаришимиз учун барча ҳуқуқий асослар белгиланган.

Тадбирда талабалар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, Ватан, истиқлол, ёшликни мадҳ этувчи шеър, қўшиқ ва рақслар барчага хуш ва байрамона кайфият улашди.

Ҳамидахон ОртиқовА,

 

АДУ  Педагогика факультети 1-босқич талабаси.