+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

14 Дек 2017

Fолиблар тақдирланди

Андижон қишлоқ хўжалик институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан "Qishloq oqshomi" газетасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Ҳуқуқий тарғибот - жамият тараққиётининг муҳим омили" лойиҳаси доирасида ўтказилган "Конституция - бахтимиз пойдевори" мавзусидаги иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда "Қишлоқ оқшоми" газетаси муҳаррири, лойиҳа раҳбари Ҳ.Сиддиқов, Андижон вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Х.Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза Марказининг Андижон вилояти бўлими бошлиғи А. Парпиев, Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Ботиров, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Танлов конституцияни, қонунларни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ўрганишга қаратилган бўлиб, иншоларда бош қонунимизнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, давлат ва жамият тараққиётида тутган ўрни, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати эканлиги, фуқаролар, айниқса, ёшлар ҳаётидаги амалий аҳамияти, мамлакатимизда конституциямиз асосида мустақиллик йилларида амалга оширилган    бунёдкорлик ишлари ва эришилган натижалар атрофлича ёритилишига алоҳида эътибор қаратилди. Ижодий иншоларни баҳолаш жараёнида мавзунинг тўла ва атрофлича ёритилиши, муаллифнинг фуқаролик позицияси, ижодий маҳорати ҳисобга олинди.

Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан 10 иншо юқори баҳоланди. 1-ўрин Андижон қишоқ хўжалиги институти талабаси Гулбаҳор Алижоновага насиб этди. Ижодий ишлари билан ғолибликни қўлга киритган талаба ва ўқувчилар диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида институт маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Ботиров, "Қишлоқ оқшоми" газетаси муҳаррири Ҳ.Сиддиқов  барча ғолиб бўлган ёшларга омад, ўқишларида улкан муваффақиятлар тилаб, тадбир иштирокчиларини байрам билан муборакбод этдилар.

Муҳайё ИСМОИЛОВА,

 

жамоатчи мухбир.