Жараён
Мамлакатимизда аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида вилоятимизда ҳам “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда.
Янги турар-жой массивларини борпо этишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ишбилармон ва тадбиркорлар ҳамкорликка таклиф этилмоқда.
"Янги Ўзбекистон" массивларида қурилаётган уй-жойлар учун барча муҳандислик тармоқлари (марказлашган иссиқлик, ичимлик суви, оқова сув тармоқлар, электр таъминоти) яшил ҳудудлар, ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, шифохона) объектлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Тадбиркорлар мазкур ер участкаларини “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотиб олишлари ва уй-жой қуришлари мумкин. Сотиб олинган ер учун маблағларни муддатли бўлиб тўлаш имкони мавжуд.
Жамшидбек ИСРОИЛОВ,
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ
Андижон вилояти ҳудудий вакили