фикр
Келингиз, ёшлар, зиёлилар, бу кун ғайрат қилинг Ухлаганларни агар қодир эсак, уйғотамиз.
Абдулла Қодирий
Дарҳақиқат, халқни тўғри йўлга йўллаш, ижтимоий камчиликларни ўрганиб, уларга ечим топиш доимо ана шу халқнинг зиёлилари қўлида бўлиб келган. Мамалакатимизда амалга оширилаётган учинчи уйғониш даври илдизлари бундан бир аср аввал пайдо бўлганлигини юқоридаги байтдан билишимиз мумкин.
Халқнинг фидойи фарзанди Абдулла Қодирий ўзи яшаган даврдаёқ юз йиллар кейинги давр учун ҳам муҳим бўлган долзарб масалани, халқ дардини ўз асарида кўтариб чиққан. Жадидларимиз айтиб ўтган камчиликлар, ҳақиқатан ҳам халқимиз бошига тушган оғир кунлар, тилимизнинг бардавомлиги, ёшлар тарбиясидаги маълум таназзулларнинг асл сабаби эди.
Хонликлар даврида таназзулга учраган халқимизнинг бир қисми адолатсиз бошқарув қурбонлари бўлган бўлса, маълум қисми ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда маиший дабдага, миллатимизга хос бўлмаган анъаналарни ҳаёт тарзига айлантирганликлари натижасида маънавиятимизда оқсашлар, бузилишлар кузатилади.
Fоялар кураши авж олган бугунги таҳликали даврда ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, турли кўнгилочар машғулотларга кетадиган қимматли вақтини, маблағларини, эл-юрт, ўз яқинлари, миллат равнақи ва фаровонлигига йўналтирса, Ватанимиз ҳар томонлама ривожланиб, янада тараққий этиб борар эди.
Гулнорахон ОТАХОНОВА,
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқитувчиси.