Версия для печати
27 Нояб 2020

Отахон ва онахонлар учун зарур барча шароитлар яратилган

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

саҳоват маскани

 

Андижон шаҳридаги "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ихтисослашган интернат уйида 91 нафар васийлар истиқомат қилмоқда. Уларнинг 40 нафари ногиронлиги бўлган шахслардир. Айни кунда муассасамизда ана шу инсонларнинг яшаши, саломатлигини сақлаш учун зарур барча шароитлар яратилган.

Маълумки, жорий йилнинг 22 июлида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 11 сентябрда Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган ва шу йилнинг 15 октябрида Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонуни қабул қилинди. Муассасамизда мазкур қонунни ҳаётга татбиқ этиш, шу ерда яшаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинган.

Ана шу чора-тадбирлар режасига асосан, қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча муассасамизда яшаётган кексалар ва ногиронлар учун хомийлар томонидан эҳсон дастурхони ёзилиб, маданий тадбир ўтказилди. Тадбир бадиий дастури давомида эл суйган хонандалар Муҳайё Тожиматова, Шохруҳ Исмоилов томонидан куйланган шўх қўшиқлар отахон ва онахонларга хуш кайфият бағишлади.

Бундан ташқари, кексалар ва ногиронларнинг яшаши, саломатлигини тиклаши учун тренажер заллари, физиотерапия, дам олиш, ювиниш хоналари ташкил этилиб, энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек, барча қулайликларга эга, кенг, ёруғ ва иссиқ ошхонамизда улар учун мазали таомлар тайёрлаб берилмоқда.

Муасссасамизга вилоятдаги соғлиқни сақлаш муассасаларидан малакали шифокорлар таклиф этилиб, бу ерда яшовчилар бир йилда икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, уларнинг саломатликлари шифокорларимиз томонидан доимий назорат қилиб борилади.

Ўтказилаётган маънавият соатларида отахон-онахонларга давлатимиз томонидан      халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, юқоридаги қоннуннинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда.

 

Отабек ИСМОИЛОВ,

 

"Саховат" уйи директори.

Прочитано 1314 раз
Super User

Последнее от Super User