Версия для печати
05 Нояб 2020

ЁНFИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАРГА АМАЛ ҚИЛИНГ!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Биламизки, куз-қиш мавсуми кириб келиши, ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши билан газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғилар, иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортади. Унутмаслигимиз керакки, носоз иситиш жиҳозларидан фойдаланиш ёки улардан нотўғри фойдаланиш турли кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабаб бўлади. 

Ҳаётимизда рўй бераётган ёнғин билан боғлиқ кўплаб салбий ҳолатлар асосан, фуқароларнинг хавфсизлик талабларига амал қилмасликлари ёки уларга бепарволик билан қараши сабаб содир бўлмоқда.

Ана шундан келиб чиқиб, бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин   хавфсизлик талабларига риоя қилиниши зарурлигини эслатиб ўтамиз:

- ностандарт, қўлбола, носоз газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

- иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлатиш бўйича белгиланган тавсия ва йўриқнома талабларига риоя қилинг;

- иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг;

- тунги вақтда хонадонларда, шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасаларда иситиш тизимини назоратсиз қолдирманг;

- иситиш печлари ва улар мўриларининг созлигига, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаганлигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;

- газ ускуналарини улаш тартиб-қоидаларига риоя қилинг, газ тармоғига резина шланг орқали уланишига йўл қўйманг;

- агар хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига зудлик билан хабар беринг;

Ҳурматли фуқаролар, ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари! Юқорида санаб ўтилган тавсияларга амал қилинг, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олинг.  Ҳамиша хушёр ва огоҳ бўлинг.  Бу билан сиз ўзингиз, яқинларингиз, ҳамкасбларингиз саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлашингиз мумкин.

Алимардон

ШОКИРЖОНОВ,

 

Бўстон тумани ФВБ фавқулодда вазиятлар тизими ва фуқаро мухофазасини ташкил этиш хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи, лейтенант.

Прочитано 745 раз
Super User

Последнее от Super User