Версия для печати
05 Нояб 2020

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЮҚОРИ САМАРА БЕРМОҚДА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

«101» Огоҳлантиради

Мамлакатимиздаги йирик корхоналардан бири бўлган "Uz Auto Motors" акционерлик жамиятининг Биноларда ёнғин      хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлинмаси томонидан "Аҳолининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси бўйича тайёргарлигини ошириш ҳамда фаол иштирокини таъминлаш" профилактик тадбирлари доирасида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни корхона ишчилари ўртасида профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Профилактик тадбирларда корхонанинг цех ва бошқа     участкаларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш, ёнғинлар оқибатида ишчи-хизматчиларнинг куйиб, тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўймаслик, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ёнғинлар туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ишчи ва хизматчилар иштирокида семинар, учрашув ва суҳбатлар ўтказилиб, уларга фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари юзасидан эслатмалар, хавфсизлик талаблари акс этган буклет ва лифлетлар тарқатилмоқда. Умуман, ўтказилаётган профилактик тадбирлар юқори самаралар бермоқда, ёнғинлар келиб чиқишининг олди олинмоқда.

Шунингдек, ишчи-хизматчиларнинг ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳодисалар юз берган тақдирда тўғри ҳаракатланишлари бўйича амалий тактик ўқув     машғулотлари ўтказилиб, уларнинг бу борадаги билим, малака ва тажрибалари бойитилмоқда.

Биз нафақат "Uz Auto Motors" акционерлик жамияти, балки барча корхона, ташкилот, муассасалар ишчи-ходимлари, шунингдек, барча юртдошларимиздан ўз иш жойлари ва яшаш хонадонларида фуқаро муҳофазаси ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

 

Н.ОТАХОНОВ,

 

"Uz Auto Motors" AJ БЁХТТЭБ бошлиғи, майор.

Прочитано 712 раз
Super User

Последнее от Super User