Версия для печати
10 Сен 2020

ОДАМФУРУШЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Огоҳлик!

БМТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдоси қурбонига айланади. 600 мингдан 800 минггача аёллар ва болалар алдов йўли билан чет элларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда.

Албатта, одам савдоси сингари жирканч жиноятнинг олдини олиш, бу иллатни таг-томири билан йўқотиш биринчи галда барчамиздан ҳушёрликни, теварак атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ қарамасликни талаб этади. Бу борада мамлакатимизда қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Республикамиз ҳудудида фаолият олиб бораётган барча халқаро аэропортлар, автобус ва темир йўл вокзаллари, метро бекатларида "Одам савдоси жиноятидан огоҳ бўлинг!" мавзусида видеороликлар мунтазам намойиш этилиб, юртдошларимиз огоҳликка чақирилмоқда, турли мақсадларда хорижга кетаётган фуқароларимизга огоҳликка чорловчи буклетлар тарқатилмоқда. Шунга қарамасдан, юртимизда бу қабиҳ жиноятга қўл ураётган ёки жиноятчиларга шерик бўлаётган фуқаролар учраб турибди.

Ана шулардан бири, фуқаро Феруза Ботирова(исми шарифлар ўзгартирилган) мўмай даромад илинжида ҳали балоғатга етмаган 2 нафар ёш қизни ўзига моддий жиҳатдан қарам бўлган ва ожизлигидан фойдаланиб, фоҳишалик билан шуғулланиши учун фуқаро Абдусалом Авазовга 1000 АҚШ доллари эвазига сотган вақтида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ботировага нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Нафсининг қурбонига айланган бу одамфуруш энди одил суд олдида жавоб беради.

А. ТАНГРИБЕРДИЕВ,

Транспортда ХТББ ТБ бошлиғи ўринбосари.

Н.FУЛОМОВ,

 

Транспортда ХТББ  ТБ катта терговчиси.

Прочитано 648 раз
Super User

Последнее от Super User