Версия для печати
27 Авг 2020

Вилоятимизда тест синовларини бир сменада 4 минг 50 нафар абитурент топширади

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

долзарб мавзу

Андижон вилоятидан мамлакатимиздаги олий ўқув   юртларида ўқиш истагини билдирган жами 106 минг 697 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Шундан 96 минг 57 нафар абитуриент бевосита Андижонда ўтказиладиган тест синовларида иштирок этади.

Вилоятда тест синовларини ўтказиш учун Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, "Баркамол авлод" стадионлари, Теннис корти майдонлари танлаб олинди.

Айни кунда тест синовларига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Хусусан, бир пайтда 4 минг 50 нафар абитурент тест синовида қатнашиши учун жой ҳозирланди. Айниқса, тест синови жараёнида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга видеокузатув жиҳозлари ўрнатилди.

- Тест синовларини белгиланган талаблар асосида ҳамда юқори савияда ўтказиш учун зарур барча ишлар амалга оширилмоқда,  - дейди Давлат тест маркази Андижон вилоят бўлими бош мутахассиси Рустам Азимов. - Тест синовлари ҳудудига киришдан олдин абитуриентлар дезинфекция йўлагидан ўтказилади. Уларнинг ҳар бири янги тиббий қўлқоп ва ниқоб билан таъминланади. Шунингдек,   абитуриентларни киритиш ва шахсини аниқлашда шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация, бармоқ изи сканери) дан фойдаланилади.

Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади ва кунига 2 марта ҳаво салқин пайтларда, яъни эрталаб 8.00 дан 11 00 гача ҳамда кечки пайт 17.00 дан 20.00 гача бўлган вақт мобайнида  ўтказилади.

Абитурентлар 22 августдан бошлаб abitur.dtm.uz сайтига ўз логин ва паролини киритиб, шахсий кабинетга кириб, ДТМ рухсатномасини кўчириб олишлари мумкин.

 Абитуриентлар тест синовига албатта, паспорти билан келишлари лозим. Шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар билан улар синовга қўйилмайди.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА

Прочитано 730 раз
Super User

Последнее от Super User