Версия для печати
27 Авг 2020

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мутахассис минбари

Республикамизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ жисмоний тарбия ва спорт ривожига алоҳида эътибор берилади. Мамлакатимизда биринчи бўлиб "Соғлом авлод учун" орденининг таъсис этилганлигининг ўзиёқ жисмоний тарбия ва спорт ривожига, соғлом авлод тарбиясига қаратилган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Чунки, аҳолиси соғлом мамлакатнинг тараққиёти ҳам юқори бўлади.

Ёшларни жисмоний ривожлантириш ва тарбиялаш тадбирлари, жисмоний тарбия   дарслари, спорт тўгараклари машғулотлари, жисмоний      машқлар спорт билан мустақил шуғулланиш шаклларида бўлиши мумкин. Бундай тадбир ва     машғулотлар ўқувчиларни жисмоний машқларга ўргатиш,жисмонан соғлом бўлиши ҳамда ҳаётий зарур бўлган ҳаракат бўйича  малака ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган бўлади.

Жисмоний тарбия амалиётида таълимнинг оғзакилик ва кўрсатмалилик услублари қўлланилади. Ҳикоя, суҳбат ва буйруқ оғзакилик услуби ҳисобланади. Жисмоний машқлар ва ҳаракатларни бажариб кўрсатиш, шуғулланувчиларни бу ҳаракатларни бажаришларини таъминлаш ҳамда машғулотлар жараёнида кўргазмали қуроллардан фойдаланиш таълимнинг услубий асосларини ташкил этади.

Жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш машғулотларида асосан қуйидаги усуллардан кенг фойдаланилади:

Ёппасига шуғулланиш услуби: машқларни барча шуғулланувчилар бир вақтда бажарадилар.

Оқим усулида шуғулланиш: шуғулланувчилар битта машқни навбат билан, кетма-кет тўхтовсиз оқим тарзида бажарадилар.

Навбат билан шуғулланиш: бу усулда барча шуғулланувчилар дарсда машқларни бажариш учун навбатга бўлинадилар.

Гуруҳ усули: бу усулда шуғулланувчилар гуруҳларга бўлинадилар, ҳар бир гуруҳ ўқитувчи топшириғига биноан машқларни мустақил бажаради.

Дарс жараёнида юқорида қайд этилган барча усуллардан кенг фойдаланаман. Чунки, ўқувчилар машғулотлар давомида бажараётган ҳаракатлар мазмун ва мақсадини тушуниб боришлари керак. Қолаверса,  машғулотларда мунтазам қатнашиш организмнинг юқори даражада жисмоний ривожланишига ёрдам беради.

Мохигул ТИЛЛАЕВА,

 

жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Андижон шаҳри.

Прочитано 739 раз Последнее изменение 02 Окт 2020
Super User

Последнее от Super User