Версия для печати
27 Авг 2020

Вилоятимизда ҳунармандчилик йўналишида 2 минг 928 та лойиҳа амалга оширилади

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

юксалиш одимлари

 

Жорий йилда Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастурига асосан, вилоятимизда 1 минг 17 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 4 минг 100 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Бироқ, ҳунармандчилик йўналишидаги имкониятларидан самарали фойдаланиш, қолаверса, вилоят ҳокимининг ташаббуси, ҳунармандларнинг таклиф ва ташаббусларидан келиб чиқиб, йиллик дастурга қўшимча равишда умумий қиймати 64 миллиард 380 миллион сўм бўлган 1 минг 911та   лойиҳани амалга ошириш, бунинг ҳисобига яна 4 минг 600 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Натижада йил якунига қадар 96 миллиард сўм банк кредитлари ўзлаштирилиб, 2 минг 928 та лойиҳа амалга оширилади ва 8 минг 700 та янги иш ўрни яратилади.

Айни кунда уюшмамизга 5 минг 458 нафар ҳунарманд ва уларнинг 4 минг 950 нафар шогирди бирлашган. Уюшмамиз ташаббуси билан вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари, банклар, умуман, барча мутасадди ташкилотлар томонидан ҳунармандларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Натижада, вилоятда ҳунармандчилик соҳаси жадал ривожланмоқда, кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда.

Бундан ташқари, янги иш бошлаган 4 минг 245 нафар ҳунарманднинг рўйхатдан ўтказилиши ҳамда 3 минг 108 нафар кишининг мазкур йўналишда устоз-шогирд анъанаси асосида иш бошлаши ҳисобига 7 минг 353 та янги иш ўрни яратилиб, бу борада белгиланган режа 179,3 фоизга бажарилди.

Ҳунармандчилик йўналишида доимий иш ўрнига эга бўлганларнинг 2 минг 765 нафари уюшмаган ёшлар, 2 минг 752 нафари хотин-қизлардир.

Ҳозирга қадар кўплаб лойиҳалар амалга оширилди. Ушбу лойиҳалар нафақат янги иш ўринлари яратиш, балки ҳунармандчиликни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳунармандларга ўз фаолиятларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун зарур молиявий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври давомида 2 минг 574 нафар ҳунармандга 69,5 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди.

Вилоятда туризмни ривожлантириш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини сайёҳлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ҳунармандларнинг "Туризм реестри" ташкил этилди. Ҳозирда ушбу реестрга вилоятдаги 70 нафар ҳунарманд киритилди. 

Хорижликлар миллий ҳунармандчилик маҳсулотларимизга катта қизиқиш билан қарайди. Шу боис, вилоятимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун доимий фаолият юритувчи кўргазма ташкил этилди. Бу билан уларга ранг-баранг миллий маҳсулотларимизни таклиф этиш  имконига эга бўлдик. Бундан ташқари, миллий анъана ва қадриятларимизни меҳмонларга намойиш қилиш ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш мақсадида темир йўл вокзали, шунингдек, қатор меҳмонхоналарда "Ҳунармандлар бурчаги" ташкил этилди.

Умуман, вилоятда ҳунармандчиликни ривожлантириш, шу ҳисобига янги иш ўринлари яратишга қаратилган юқоридаги каби ишлар изчил ва тизимли равишда давом эттирилади.

 

Шаҳло СОЛИЕВА,

 "Ҳунарманд" уюшмаси  вилоят бошқармаси

 

бошлиғи.

Прочитано 724 раз
Super User

Последнее от Super User