Версия для печати
28 Июнь 2020

ОҚ ЙЎЛ, БИТИРУВЧИЛАР!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Тилак

Жорий йил вилоятимиздаги касб-ҳунар коллежларини 94 та мутахассислик бўйича 11 минг 38 нафар ёшлар тамомламоқда. Уларнинг ҳар бири иқтисодиётнинг турли тармоқларида кадрларга бўлган эҳтиёжлар бўйича икки ва ундан ортиқ ихтисосликни эгалладилар. Битирувчиларнинг 1 минг 712 нафари имтиёзли диплом олишга муваффақ бўлди. Битирувчилар илк бор таълимнинг масофавий шаклидан фойдаланган ҳолда давлат имтиҳонларини онлайн тарзда топширдилар.

Қадрли битирувчилар! Сизларни келгусида катта ҳаёт йўли кутмоқда. Эртага тегишли синовлардан муваффақиятли ўтган йигит-қизлар олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирадиган бўлса, аксарият ёш мутахассислар мамлакатнинг равнақи йўлида ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот ва муассасаларга йўл олади, кимлардир тадбиркорлар қаторидан жой олади. Фурсатдан фойдаланиб, касб-ҳунар коллежларини муваффақиятли тамомлаб, ўрта махсус маълумотга эга бўлган барча ёшларимизни муборакбод этамиз!

Мустақил ҳаёт йўлини оғишмай танлашда, ота-боболар ва авлодлар анъаналарини изчил давом эттириш, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ҳамда мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Мадина МАМАЖОНОВА,

вилоят касбий таълимни ривожлантириш

 

ва мувофиқлаштириш бошқармаси мутахассиси.

Прочитано 756 раз
Super User

Последнее от Super User