Версия для печати
28 Июнь 2020

Карантин қоидаларига амал қилмаган тадбиркор жаримага тортилди

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Жараён

Коронавирус пандемияси туфайли юртимизда карантин эълон қилинган. Барчамиз яхши биламизки, карантин талаб ва қоидаларига амал қилишга барча мажбурдир.

Мутахассислар, шифокорлар томонидан коронавирус ўта хавфли ва тез юқувчи хасталик эканлиги бот-бот айтилишига, унинг келиб чиқиши ва юқишининг олдини олиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилаётганига қарамасдан айрим юртдошларимиз эътиборсиз ва бепарволик, умумманфаатларига ҳурматсизлик билан қараб, белгиланган қоидаларга амал қилмаслик ҳолатларини содир этмоқда.

Жалақудуқ туманида яшовчи, тумандаги   "Турғунов Диёрбек" хусусий корхонаси раҳбари Диёрбек Турғунов аввал  маъмурий жавобгарликка тортилганлигига қарамасдан май ойида карантин вақтда миллий таомлар тайёрлаб, хўрандаларнинг тўпланиб овқатланишига шароит яратиб бериб, карантин қоидаларини бузган.

Унинг ушбу хатти-ҳаракати масъул идоралар ходимлари томонидан тўхтатилиб, унга тегишли чора кўрилди. Хусусан, Жалақудуқ тумани маъмурий судида ушбу ҳолат юзасидан очилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

 Суд ҳуқуқбузарга нисбатан жазо тайинлашда унинг  шахсини, мулкий аҳволини ҳисобга олиб, айбидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигидан келиб чиқиб,                  Д. Турғуновга  жарима жазоси тайинланди. Суд қарорига кўра, у карантин қоидаларини бузганлиги учун энг кам иш ҳақининг 30  баравари, яъни 6 миллион 690 минг  сўм жарима тўлайди.

Азиз юртдошлар! Жамиятда белгиланган тартибларга, айниқса, карантин қоидаларига амал қилишга барчамиз мажбурмиз. Кимда-ким ушбу қоидаларга панжа ортидан қараса, албатта қонунлар доирасида жазоланади. Лекин шу юртнинг фуқароси сифатида сизу биз зиммамиздаги бурч ва вазифаларни онгли равишда адо этишга ўрганишимиз лозим. Бу энг тўғри ва оқилона йўлдир.

 

Беҳзодбек АБДУНАЗАРОВ,

Жалақудуқ тумани маъмурий суди раиси.

Прочитано 742 раз
Super User

Последнее от Super User