Версия для печати
12 Фев 2019

Вилоятимизда арзон ва хавфсиз электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми янада ортади

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Якунланган 2018 йилда вилоятимизда истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш борасида белгиланган барча ишлар тизимли ва сифатли амалга оширилди. Ўтган йили энергия истеъмолчилари томонидан 3 миллиард 749 миллион 175  минг 922 кВт/с электр энергияси истеъмол қилинди. Бу кўрсатгич 2017 йилга нисбатан 274 миллион 73 минг 914 кВт/с кўпдир. Бундан кўринадики, вилоятимизда электр энергияси истеъмоли йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш, энергияни узлуксиз етказиб бериш, энергиядан оқилона ва самарали фойдаланиш борасида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Булоқбоши туманида жойлашган "ЖФК-1"  ва "ЖФК-2" гидроэлектростанцияларида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. 1957 йилда ишга туширилган мазкур гидроэлектростанциялардаги генераторлар эскирганлиги сабабли, тўла қувват билан ишламай қолган. Шунинг учун, мавжуд генераторлар демонтаж қилиниб, уларнинг ўрнига Хитой Халқ Республикасидан фойдали иш коэффициенти юқорироқ бўлган замонавий генераторлар ўрнатилиши режалаштирилган. Айни кунда зарур жиҳозлар олиб келиниб, станцияларда демонтаж-монтаж ишлари олиб борилмоқда. 1-станция жорий йилнинг иккинчи ярмида, иккинчиси эса келгуси йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, электр энергияси ишлаб чиқарувчи бошқа станцияларга нисбатан гидроэлектростанцияларда электр энергияси ҳосил қилиш анча арзонга тушиш билан бирга, экологияга умуман, салбий таъсир кўрсатмайди. Айни кунда вилоятимизда жами 6 та гидроэлектростанциялари мавжуд бўлиб, 2018 йилда истеъмол қилинган жами электр энергиясининг 3,58 фоизи айнан ана шу станцияларда ишлаб чиқарилган. Мақсадимиз, гидроэлектростанциялар ёрдамида хавфсиз ва арзон энергия ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш, истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлашдир.

Фарҳодбек САТИМБОЕВ,

 

 "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси Андижон ҳудудий бўлими инспектори.

Прочитано 1235 раз
Super User

Последнее от Super User