Версия для печати
08 Фев 2022

Аёл судьяларнинг хотин-қизлар учун сайёр қабули ўтказилди

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Андижон шаҳрининг Кенгаш маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд идораларига мурожаат қилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказилди.

Бугун судларга турли ҳаётий муаммолар, жумладан, уй-жой ва мерос билан боғлиқ, никоҳдан ажратиш, алимент ундириш, тадбиркорликка оид масалаларда аёллар томонидан ҳам тез-тез мурожаатлар келиб тушяптики, ариза ва шикоят муаллифлари билан имкон қадар улар яшайдиган ҳудудларнинг ўзида учрашиш, ҳар бирига қонун доирасида ҳуқуқий тушунтириш бериш муҳим вазифалардан бири.

Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Умида Қурбонова ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди судьяси Муқаддас Комилова томонидан ўтказилган қабулда ҳам ўндан зиёд аёлларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Қабулга келган опа-сингиллар учрашувдан, ҳуқуқий тушунтиришлардан кўнгиллари тўлганлигини қайд этдилар.

Прочитано 704 раз Последнее изменение 09 Фев 2022
iqbol

Последнее от iqbol