Версия для печати
21 Март 2021

ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

жараён

Маълумки, кейинги йилларда  Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳа ишини юқори босқичга кўтариш, болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражасини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Тизимдаги ислоҳотлар натижасида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида янгича, илғор ва инновацион иш услублари жорий этилмоқда, болажонларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етказишга қаратилган ишлар янада юқори босқичга кўтарилмоқда. Бу борадаги ўзгаришларни Избоскан туманидаги 24- ва 42- сонли мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Шоирахон Қодирова раҳбарлик қилаётган 24- сонли боғчада мавжуд олтита гуруҳда 180 нафар болажонлар тарбияланади. 2019 йилда капитал таъмирланган мазкур муассасада болажонлар учун зарур барча шароитлар яратилган.

Боғчада турли байрам ва саналар муносабати билан  байрам тадбирлари ўтказилиши яхши анъанага айланган. Хусусан, февраль ойида улуғ бобокалонларимиз Навоий ва Бобур таваллуди муносабати билан тадбирлар ўтказилган бўлса, ушбу ойда 8 март ва Наврўз байрамларига бағишланган байрам тадбирлари ташкил этилди. Тадбирларда болажонлар фаол иштирок этиш билан бирга, унутилмас таассуротлар олдилар.

Ана шу тадбирларда иштирок этган туман мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Назирахон Қобулова болажонларнинг чиқишларига юқори баҳо берди.

Мазкур боғчада инглиз тили тўгараги фаолияти йўлга қўйилганлиги эса болажонларнинг инглиз тилини ўрганишларига яқиндан ёрдам бермоқда.

Наргизахон Обидова раҳбарлик қилаётган 42- сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам ёш авлод таълим-тарбияси борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Айни кунда 270 нафарга яқин тарбияланувчининг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол ўсишлари, бошланғич таълим сабоқларини олишларида "Шуҳрат" медали соҳибаси Табассум Валиева, Шоҳидахон Деҳқонова, Ёқутхон Тўрабоева, Муаззамхон Ҳамидова, Оминахон Деҳқонова сингари тарбиячилар, шунингдек, тўгараклар раҳбарларининг меҳнатлари алоҳида эътирофга муносиб.

Умуман, ҳар иккала муассасада болажонлар учун барча шароитлар яратилган. Тажрибали мутахассислар болаларга бугунги кун талаби даражасида билим ва тарбия бераётган бўлса, қўлигул ошпазлар томонидан болажонларга мазали таомлар тайёрлаб берилмоқда, малакали ҳамширалар эса уларнинг соғлиги ва сифатли овқатланишини доимий назорат килиб боради.

Мухтасар айтганда, туманимиздаги аксарият мактабгача таълим ташкилотлари қатори биз сўз юритган боғчаларда таълим-тарбия ишлари намунали тарзда олиб борилмоқда.

 

Севарахон РАҲМОНОВА,

Избоскан туманидаги

 

24- сонли МТТ инглиз тили тўгараги раҳбари.

Прочитано 661 раз
Super User

Последнее от Super User