Версия для печати
31 Дек 2020

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ- БАРЧАНИНГ БУРЧИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Огоҳлик!

Бугунги кунда гиёҳванд моддаларнинг кенг тарқалаётгани, қанчадан-қанча оилалар бундан азият чекаётгани, айниқса, кўплаб ёшларнинг заҳри қотил домига тушиб, ўзлари англамаган ҳолда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар иштирокчисига айланиб қолаётганлиги барчани жиддий ташвишга солмоқда.

Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам гиёҳвандлик билан боғлиқ салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, гиёҳванд моддаларнинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида ички ишлар, умуман, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Минг афсуски, олиб борилаётган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан юртдошларимиз, хусусан, ёшлар орасида гиёҳванд моддалар таъсирига тушиб қолиш, оний лаззатни деб саломатлиги, ҳаётини барбод қилаётганлар ҳам учраб турибди.

Кимлардир гиёҳванд моддани бир-икки тотиб кўраману кейин тўхтатаман, деб ўйлайди, ўзлари билмаган ҳолда заҳри қотилнинг таъсирига тушиб қолади. Бу уларни жарликка қулатишини, яқинларидан жудо қилишини, ҳаётини қаро тунга айлантиришини унутмасликлари лозим.

Шу боис ҳам жамиятимиз равнақи, инсон саломатлиги ва ҳаётига раҳна солувчи  гиёҳвандлик балосининг олдини олиш, ёшларимизнинг унинг домига тушиб қолишларига йўл қўймаслик масаласига маҳаллалар, таълим муассасаларида алоҳида эътибор қаратилиши керак. Ёшларнинг нима иш билан шуғулланаётгани, уларни ҳамиша назорат қилиб туриш эътиборимиздан четда қолмасин.

Хасанбой ЮЛБАРСОВ,

вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ХПГ инспектори, лейтенант.

Расулжон АЗИМОВ,

 

Транспортда ХТБ ТБ ва ЭҚКГ катта тезкор вакили, капитан.

Прочитано 665 раз
Super User

Последнее от Super User