Версия для печати
08 Окт 2020

МАТБУОТ НАШРЛАРИ - МАЪНАВИЯТ ЖАРЧИСИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Муносабат

...ҳаётимизда радио, телевидение,  интернет билан бирга, босма нашрларнинг ҳам ўз ўрни бор.

Шавкат Мирзиёев.

Бугун  матбуот  дўконлари  пештахталари  бўшаб   қолган, сотилаётган газеталар  ҳажми,  тури  анча  озайган.  Газетхонлар  аримай, ҳатто  айрим  газета, журналларнинг қачон етиб келишини орзиқиб кутадиган  сўровчилар  деярли йўқ. Мактаб кутубхоналарида қатор, хилма хил газеталарни  варақлайдиган, ўзи учун янгиликларни излаб қоладиган ўқитувчилар учун  газета, журнал деган сўзларни унутиб қўйгандик.

 "...ўқитувчи ўз устида ишлаши, илм ва маҳоратини ошириши учун  қўшимча методик ёрдамни қаердан олади? Албатта, шу соҳага оид китоб       ва қўлланмалардан, махсус педагогик нашрлардан олади. Афсуски, биз  кейинги йилларда "Мажбурий обуна" баҳонасида ихтиёрий обунани ҳам йўқ  қилдик. Бунинг натижасида, мактаб ва олийгоҳларнинг ўқитувчи ва  домлалари ўзлари учун зарур бўлган газета ва журналлардан ажралиб қолди.  Шундай аянчли ҳолга келдикки, ҳатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги  билан мақтанадиган бўлдилар. Ўзингиз биласиз, дунёда компьютер  технологиялари энг ривожланган давлатлардан бири бу Япониядир. Лекин  ушбу мамлакатда кунига 3-4 миллион нусхада нашр этиладиган газеталар  борлигига нима дейсиз?... Айтмоқчиманки, ҳаётимизда радио, телевидение,  интернет билан бирга, босма нашрларнинг ҳам ўз ўрни бор...", дея  таъкидлади Юртбошимиз "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган  тантанали маросимда сўзлаган нутқида.

Дарҳақиқат, газета, журналлар ўқимасдан, маънавий озуқа олмасдан  баркамоллик ҳақида гап бўлиши мумкинми?

Қайсидир мактаб директори ўқитувчиларга обуна ҳақида гап очганда, қайсидир ўқитувчининг "бизни мажбур обуна    қилдиряпти" дея Халқ қабулхонаси ёки юқори идораларга раҳбар устидан шикоят қилиши одатий ҳолга айланиб қолган эди.

  Вилоятимиз халқ таълими тизимининг фидойи фахрийларидан бири Ўктамжон ака Охунов билан бўлган суҳбатларимиздан бирида у ўқитувчилар учун энг яқин кўмакдош, маслаҳатчи, янгиликлардан хабардор қилувчи, ўқитувчининг иш қуролидан бирига айланган газеталарга обуна масаласи вилоятимизда ўта   ачинарли аҳволда эканлиги, ўқитувчилар газета ўқимай қўйгани ҳақида  куюниб  гапирганди.

Мактабда ўқиётган кезларимизда (ўтган асрнинг 70-80 йиллари) фан  ўқитувчилари газеталардан мавзуга доир мақолалардан цитаталар ўқиб  берар, шу газетани топиб, мақола матнини тўла ўқиб чиқинг, фикрингизни  айтасиз, деб топшириқ берардилар. Айни дамда, газета ўқимай қўйган  ўқитувчи таълим бераётган ўқувчи газета ўқишни тасаввур қилолмаса керак. 

Газета, даврий нашрларни мунтазам кузатиб бормайдиган, юксак  салоҳиятга эга бўлмаган ўқитувчи баркамол авлод тарбиясини қандай амалга  оширади? Юртбошимиз таъкидлаганидек, бугунги кунда замонавий ахборот технологиялари, интернет алоқа воситаларининг ўрни ниҳоятда катта. Бироқ, матбуот нашрлари ҳаёт кўзгусигина эмас, маънавият жарчиси  ҳамдир. Тўғри, ёшлар ўртасида китобхонлик анъанаси кенг қулоч ёймоқда,  шу қатори нашрларга обуна бўлиш, мунтазам газета ўқиб бориш    маънавиятимизни юксалтирибгина қолмай, янгиликлардан тўлақонли хабардор бўлишимиз, тафаккуримизни юксалишида муҳим аҳамият касб этади. 

 

Умида  ЭГАМБЕРДИЕВА,

 

фахрий педагог.

Прочитано 718 раз
Super User

Последнее от Super User