Версия для печати
08 Окт 2020

Мақсадимиз: вилоятимиз пахта хирмони юксалишига муносиб ҳисса қўшиш

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Улуғнор туманидаги Мирзааҳмедов массивидаги 499 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, 1 минг 400 тонна пахта ҳосили йиғиб-териб олиш белгиланган. Массивдаги хўжаликлар давлатга пахта топшириш режасини вилоятда биринчилардан бўлиб адо этди. Бугунги кунга қадар массив хўжаликлари томонидан 1 минг 600 тоннадан зиёд "оқ олтин" топширилди. 

Мазкур массивдаги "Диёрчиқин", "Алибек ери" ва бошқа қатор фермер хўжаликлар далаларида тумандаги Чўлобод маҳалласининг "темир дафтари"да турувчи оилалар вакиллари, уй бекалари ҳамда уюшмаган ёшлардан тузилган  17- терим отряди аъзолари терим ишларини олиб бормоқда.

 Теримда ҳар куни 200 нафардан зиёд киши иштирок этмоқда. Фермер хўжалиги ва терим отряди аъзоларидан Насиба Абдуллаева, Фотима Убайдуллаева, Ханифа Раззақова, Акмалжон Давлатов, Абдуназар Каримов сингари теримчилар ҳар куни ўртача 180-200 килограммдан пахта териб барчага намуна бўлмоқда.

Теримчилар учун бепул иссиқ овқат тайёрлаб берилмоқда. Шунингдек, ҳар беш кунда терим пуллари даланинг ўзида тарқатиб берилмоқда.

Ҳозирга қадар терим отряди томонидан 400 тоннадан зиёд оқ олтин йиғиб-териб олинди.

Мақсадимиз: мавсум охиригача теримда фаол иштирок этиб, туманимиз, қолаверса, вилоятимиз пахта хирмонининг юксалишига муносиб ҳисса қўшиш. Бу борада барча имкониятларни ишга солиб астойдил меҳнат қиламиз.

 

Зоҳидахон ҲАСАНОВА,

 

Чўлобод МФЙ раиси, 17- терим отряди раҳбари.

Прочитано 765 раз Последнее изменение 15 Окт 2020
Super User

Последнее от Super User