+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Сен 2017
    ПАХТА ЙИFИМ-ТЕРИМИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК!
    (40-сон) Жорий йилда вилоятимизда 89 минг 200 гектар майдонда чигит экилди. Деҳқонларимизнинг йил давомида қилган машаққатли меҳнатлари эвазига мўл пахта ҳосили етиштирилди. Айни кунларда етиштирилган…
  • 28 Сен 2017
    "ОИЛАВИЙ ҲАЁТНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ"
     (40-сон) Асака педагогика ва дизайн касб-ҳунар коллежида "Оилавий ҳаётнинг ҳуқуқий асослари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва…
  • 28 Сен 2017
    ФАРМОН ТАРFИБОТИГА БАFИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ
    (40-сон) Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида "Валюта сиёсатини либераллаштириш - эркин иқтисодиётни таъминлашнинг муҳим омили" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


ЭСИ КИРГАН ҚАЙНОНА

(34-СОН)

Мағфират опанинг эрта тонгдан дағдаға қилиши келини Лайлони чўчитиб юборди:

- Ҳа, келинпошша ҳалиям ухлаб ётибсизми? Товуқларни катагидан чиқариб юборсангиз бўлмайдими? Қаранг бечоралар оч!..

- Ойижон ҳали эрта-ку, энди тўрт ярим бўпти. Сал тонг ёришсин. Барибир ерда ҳеч нима кўринмайди.

-      Ақл ўргатмай буюрган ишни қилинг!

-      Хўп бўлади, ойижон.

Қайнонасининг ўдағайлаши Лайлонинг эрта тонгда кўнглини чўктирди. Ахир у бу хонадонга не-не умидлар билан келган-а!..

-  Лайло, бугун дадажонингиз шўрва ичгим келяпти, дегандилар. Шолғомни юпқа арчинг!

Лайло уйларни йиғиштириб бўлгандан сўнг таомга уннай кетди.

Пешин пайти қайнонаси келинига гап қилди:

- Менга қаранг, овқатингизни еб бўлган бўлсангиз, имилламай, кўйлагимни дазмоллаб беринг. Тушликдан кейин гапга бораман.

-      Хўп, ойижон...

Гапда даврани оғзига қаратиб ўтирган Мағфират опа дабдуруст-дан келинини ёмонлашга тушди. Умри хола Мағфират опанинг гапини бўлди:

- Ҳой, Мағфират, менга қаранг, келинингиз айтганингизни қилса, тонгданоқ хизматингизга шай турса, яна нима қилиб берсин?! Ўзингиз бир ишга ярамасангиз... келинларингиз ҳеч қачон маҳалла-кўйга жар солмаса. Аввал шароитингизга қаранг, кейин гапиринг.

- Ўзи келиним билан сизнинг ўрталарингда бир гап борга ўхшайди. Умри холамникига чиқиб келай, гул кўчати оламан, деб бир соат йўқ бўлиб кетади.

- Ундай деманг эгачи... Мен неварамга қараётган эдим. Ўзингиз теша билан ковлаб олинг, келин, дегандим. Барака топкур, бир-икки челак сув келтириб, қолган гулларни ҳам суғориб қўйибди. Шу озгина вақтини олгандир-да...

Гапга бошқа аёллар ҳам қўшилиб, Мағфират опани ҳай-ҳайлашди. Келинининг ёнини олганлари ёқмади шекилли шартта ўрнидан туриб, даврани тарк этди. Йўлда турли ҳаёллар билан борар экан, ўзининг келинлик даври эсига тушди: "Қайнонам тўшакка михланиб ётганида, тузукроқ қарай олмадим. Фақат хўрладим. Эвазига эса қарғиш олдим. Наҳотки, шугина келинимнинг қадрига              етмасам?!".

Кеч тушиб қолган бўлса ҳам Лайло ҳовлида ивирсиб юрганди. Кийимлари бир аҳвол, ўзига қарашга эса вақти йўқ.

- Ҳорманг, қизим, кеч бўлиб қолди. Овқатланиб бўлганингиздан кейин уйга кириб дам олинг. Қолган ишларни эртага биргалашиб қиламиз. Тўғрисини айтсам, қизим... ўзим кўп ҳижолатдаман. Барака топинг! Мени кечиринг, болам, - дея кўзлари порлаб келинини бағрига босди.

- Ўзим сиздан ўргилай!...

Бирдан Лайлонинг кўзлари ҳам ёшга тўлди.

Ажаб ўша-ўша қайнона-келин ҳозиргача онаю қиздек яшайди...

 

Камола НОСИРОВА

 

 

Муслим МИРЗАЖОНОВ тайёрлади.