+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ТИЛСИМОТ

(42- сон, 2016 й. Ҳикоя)

... - Пошшажон... келмасанг бўлмайди... - Нақадар қадрдон овоз бу! Юрагининг туб-тубида ўзига бўйсунмаган бир ҳиссиёт: "Эшит, эшит, унинг овозини соғинибсан", дея шивирлаётгандек эди гўё. Пошшажон бийи томоқ қирди.

-      Эҳтимол, сўнгги ҳафтасидир, балки сўнгги куни, сўнгги соатидир... Сенга айтадиган гапи борга ўхшайди... - Ҳақназар ака бир текисда гапирарди, овозида ялинчоқлик йўқ, аммо дардчил, ичкин...

-      Худо шифосини берсин, менда нима гапи бўлсин... Мен Худонинг расули, пайғамбарнинг саҳобасимидимки, хаста одам мени ёнига чақиради... Ўзим бир кўнгли ярим бўлсам...

-      Кесатма! Қанча гапинг бўлса, кейин эшитаман, ҳозир кел... - Ҳақназар ака ўзи гўшакни  қўйдими ё алоқа узилдими, овоз келмай қолди.

Малика онасига савол назари билан қаради.

-      Борармишман. Ўзинг билган гап... - Пошшажон бийининг асабийлашгани титраётган қўлидан ҳам билиниб турарди.

- Боринг, акамни биласиз, агар боришингиз жуда зарур бўлмаса, ўла қолсаям қўнғироқ қилмасди (Хоразм лаҳжасида онага "опа", отага "ака" деб мурожаат қилинади), - Малика онасини қучоқлади.

"Қандай бораман, нима деб бораман?" Пошшажон бийининг бутун вужуди фарёд қиларди. Ахир ростдан ҳам нима деб боради? Аёл киши учун хиёнатдан ортиқроқ ҳақорат йўқ. У хали орадан ўн йил ўтган бўлса-да, хиёнат заҳрини унутмаган эди. Унутдим деб ўйларди, холос...

* * *

- Сен қийналиб кетдинг... - Ҳақназар ака унга тез-тез шундай деб қўярди. Пошшажон қийналгани сари ўзи ҳузур қиларди. Ахир у эрини дўхтирликка ўқитаётган эди-да. Кўп аёллар унга эркаклар вафодорликнинг қадрига етмаслигини таъкидлашарди. Аммо Пошшажон бу гапларга баланддан қарарди. Беш сўм топса, бешини, ўн сўм топса, ўнини Тошкентга - эрига жўнатарди.

"Қизларимга қара, ахир улар ўсаётган пайти, еб-ичиши керакку!" деган эрига "Биз қишлоқдамиз, қишлоқда ҳамма нарса топилади" дерди. Кўпи кетиб, ози қолди, деб бармоқ букиб санаб юрган кунлар эди, кутилмаганда ҳаёти ағдар-тўнтар бўлиб кетди.

... Ўша Ҳақназар эри қишлоғига уч ойга келди. Шаҳарда амалиёт ўтаётган эди. Уйига келганда ухлар ё соатлаб жим ўтирарди. Пошшажон у билан гаплашгиси келарди. У эри ўқишдалигида ширин хаёллар сурар, қайтиб келса, ўзини бошига кўтаради деб тасаввур қиларди. Эрка тасаввурларидан хижолат бўлса-да, улар ўзига ёқарди. Эри бошини қуйи солиб, нималарнидир ўйлаб ўтирган кунларда ўша хаёллар ичида ўртаниб, орзиқарди. Бирор марта эрининг ичида дарди борлигини ўйламабди.

... Баҳор. Пошшажон оппоқ гуллаган олма дарахти тагида мук тушиб, қуромиш қураб ўтирарди. Шу тобда ишини тезроқ битириб, пулига эрига туфли олиш ҳақида ўйларди.

-      Опа, сизни бир хотин сўраяпти, - деди кенжатойи Малика. Пошшажон буюртмачилардан деб ўйлади. Кўкрак-бурма кўйлагининг шамойилига қараб ҳомиладорлигини билди. Ўзини Бекажон деб таништирган аёлнинг икки оғиз гапи Пошшажонни ҳушидан айираёзди...

* * *

Мана... ўша аёл... Аммо энди унинг аввалги сулувлигидан асар ҳам йўқ. Эти суягига ёпишган вужудда фақат бир жуфт тим қора кўз ним нур билан боқарди. У беморнинг ёнига оҳиста чўкди. Бекажоннинг юз-кўзларида жонланиш пайдо бўлди.

-      Бекам, гапир, гапларинг ичингда қолмасин... - Ҳақназар ака беморнинг бошига ўтди.

"... Бекам" Пошшажоннинг яна юраги зирқиради. Ҳудди бу аёлни биринчи кўрган кунидагидай, биринчи бор аламли иқрорини эшитган лаҳзаларидагидай:

"... - Биламан, менинг гапим сиз учун мутлақо кутилмаган бўлади... Сиз эрингизга Худога ишонгандай ишонасиз... Ва тўғри қиласиз. Эрингиз ростдан ҳам жуда яхши инсон... Бу - менинг юрагим остидаги гўдак бир тасодифнинг меваси... Ҳақназар аканинг менга раҳми келган, холос. Болалар уйида ўсганман. Ота-онам кимлигини билмайман. Ҳар қадамда камситилар эдим... Шундай  пайтда эрингиз дуч келди... У мендан сизни яширмаган. Аксинча, доим сизни гапирарди фидойилигингизни..."

Пошшажон жуда бардошли эди. Аммо Бекажоннинг гапининг давомини эшитишга бардоши етмади.

-      Ўзи айта олмай сизни юбордими? - деди. Ичида эса: "Худойим, шунинг олдида юзимни қора қилма. Ҳушимдан кетиб қолмай", деб илтижо қиларди.

-      Йўқ, эрингиз менинг келганимни билмайди. У киши: "Балки ўғилдир, ўғлим йўқ, туғсанг, туғ, аммо мен сенга эр бўлмайман. Болангга қарашаман", деди. Уларнинг айтишича, опа-сингилларингиздан фақат қиз туғилган экан. Шунга... фақат шу сабабдан ўғил бўлса, афсусланмай деб, боланинг туғилишига қаршилик қилмади... Мен эса... фарзандим туғилса, опаларига эргашиб юрса, ўзимдай ўксимаса дейман...

Аёл бу гапни оддийгина айтди, жуда оддий. Гўё Пошшажоннинг ҳаёти остин-устин бўлмагандай...

-      Кетинг! - деди Пошшажон қатъий.

-      Эрингиз сизни жуда ҳурмат...

-      Энди у менинг эрим эмас, йўқолинг!

...Пошшажон бу учрашувни унутгандай эди, аммо ҳозир Ҳақназар аканинг "Бекам" деган сўзи билан ўша дамнинг оғриқлари қайтиб келгандай бўлди. Ўшанда қанча тавалло қилишди Пошшажонга. Бироқ Пошшажон кечирмади. Бекажон келиб-кетиши билан эрининг кийимларини жомадонга солиб жиянидан бериб юборди, кичик хат қўшди: "Бекажон бека дегудай экан... Қайтманг, барибир эшик очилмайди, чунки кўнглим эшигини қулфладим. Уй керак бўлса, судга боринг..."

Ҳақназар келолмади, аммо кўп бор ўртага одам қўйди. Пошшажон тўнғич қизини узатганда ҳам эрини айттирмади.

... Пошшажон бийи "Хаста қайда бўлса, мен шу ердаман" деган Оллоҳнинг каломи учун келди бу ерга. Унинг ўғил туққанини, эри билан яшаётганини биларди. Эри туманда шуҳратли жарроҳ. Пошшажон ҳақоратланган аёл кечира олмаслигини исботлаш учун яшарди. Бугун ҳам эри билан сўрашмади. Бошлаб келган қариндош аёлнинг етагида бемор олдига келди.

-      Биз ... эрингиз билан... номига яшадик... жуда қийин бўлди менга... Мана бу ерим... - аёл кўксига мажолсиз қўлларини қўйди, - тамом бўлди... Мендан сўнг бу эркакни қабул қиласизми, йўқми, ўзингиз биласиз. Аммо Тоҳиржон - ўғлимга сиз оналик қилишингизни истайман...

Пошшажон ёшлигида: "Эгиз фарзанд кўришни истайман. Тоҳир-зуҳро қўяман исмини" дерди. Демак, эри унутмаган экан, ўғлини Тоҳир деб атабди.

-      У сизнинг борлигингизни билади. Мен унга сиз ҳақингизда кўп гапирганман, - аёл бир талпиниш билан ёстиқдан бош кўтарди.- Тоҳиржон! - овози ипакдай товланди. Пошшажон беихтиёр ўрнидан қўзғолди. Эшикдан бўйчангина бола кўринди.

-      Энанг бизни кўргани келибди, кўриш... - бемор тетиклангандай бўлди. Пошшажоннинг юрагида нимадир      уйғонгандай бўлди. Бола унга эгилиб келди. Пошшажон беихтиёр болани бағрига босиб, пешонасидан ўпди. Бола ундан ўзини тортмас, аксинча, бағрига суқилар эди...

Пошшажон кўнглидаги ўзгаришни тушунмас, эрига, кундошига айтмоқчи бўлган сўзларини ахтарар, аммо тополмасди. Тилига "Болам-...м"га ўхшаш қандайдир товушлар тизмаси келди. Беморнинг эса кўзлари яна ҳам каттариб кетгандай бўлди.

 

ТОЗАГУЛ.