+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 08 Янв 2018
    Конституция -бахтимиз қомуси
    (49-сон) Олтинкўл туманидаги 28- давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда…
  • 22 Нояб 2017
    КИТОБХОНЛИК
    (48-СОН) Ижодкорлар билан учрашув Андижон индустриал педагогика коллежида фалсафий ва оқилона қарашлар акс этган асарлар орқали ёшларнинг маънавиятини, мустақил фикрлаш салоҳиятини юксалтириш, уларнинг китоб ўқишга…
  • 22 Нояб 2017
    ЁШ ДИЗАЙНЕР МОҲИЧЕҲРА-ТАНЛОВ FОЛИБАСИ
    (48-сон) Танлов Андижон шаҳридаги "Тошкент премиум" тантаналар саройида "Нафосат - 2017" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Тадбир очилишида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


24 Авг 2017

АҲОЛИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

(35-сон) "Саломатлик поезди" Жалақудуқда

Жалақудуқ туманида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари, клиник шифохоналар етакчи олимлари ва шифокорлари иштирокида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тиббий кўрик юртимизда аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтиришга қаратилаётган эътиборнинг бир намунаси бўлди.

Бу каби тиббий кўриклар вилоятнинг қатор туманларида ўтказилди. Хусусан, Жалақудуқда ташкил этилган кўрикга Хўжаобод, Булоқбоши, Қўрғонтепа туманлари, Хонобод ва Қорасув шаҳарлари аҳолиси жалб этилди. Кўрик давомида, айниқса, диспансер ҳисобида турган беморлар, ногиронлар, хотин-қизлар ва болалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилди.

- Мақсадимиз юртимиз фуқароларининг, айниқса, чекка ҳудудлар аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилишга яқиндан ёрдам беришдир, - дейди  республика   Соғлиқни сақлаш  вазирлиги болалар бош ревматологи Зуҳра       Жўраева. - Тиббий кўрикларга кардиолог, терапавет, невропотолог, лор, травмотолог, офталмолог, онколог, умуман, ўндан зиёд  йўналишдаги соҳанинг етакчи мутахассислари жалб этилган.

Тиббий кўрикдан ўтган фуқароларнинг саломатлигини яхшилаш бўйича, шунингдек, турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш бўйича ҳам  зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

- Иккинчи гуруҳ ногирониман, - дейди Ҳасанқовоқ маҳалласида яшовчи  Меҳрихон Ҳасанова. - Қишлоқ врачлик пунктимиз профилактика ҳамшираси, даволовчи шифокоримиз доим мендан хабар олиб туради, белгиланган дориларни бепул берадилар.  Уларнинг тавсияси билан бугунги тиббий кўрикка келдим, тажрибали шифокорларга учраб, зарур маслаҳатлар олдим. Бизга кўрсатилаётган бу каби эътибордан беҳад мамнунмиз.

Омадхон Тешабоева, Мунирахон Исмоилова, Ҳайдарали Тожибоев каби кўплаб юртдошларимиз ҳам тиббий кўрикдан мамнун эканликларини билдирдилар.

Тиббий кўриклар натижасида турли касалликлар аниқланган беморларга даволаниш учун туман, вилоят даволаш-профилактика муассасаларига йўлланмалар  берилди.

Бу каби сайёр кўриклар аҳолига катта қулайлик яратиш билан бирга, шифокорларнинг ўзаро тажриба алмашишлари, даволашдаги илғор иш услубларини ўрганишларига, касбий билим ва малакаларини оширишга яқиндан ёрдам беради.

 

 

Дилдора ХУШБАҚОВА