+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 08 Окт 2020
    МАРҲАМАТДА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНДИ
    Марҳамат туманидаги Эркин Воҳидов номли шахмат ва волейбол саройида 2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўйинлари бошланди. Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Фарғона, Наманган ва…
  • 08 Окт 2020
    Партия ёшлари янада фаол бўлади
    Ёшлар анжумани Вилоятимизда O'zLiDeP ёшларининг конференцияси бўлиб ўтди. O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти томонидан ўтказилган конференцияда Ёшлар қаноти ҳамда партия вилоят кенгашининг ёшлар билан…
  • 08 Окт 2020
    "БИЛИМДОНЛАР БОFЧАСИ" ИШ БОШЛАДИ
    Янги иншоотлар Андижон шаҳрида "Билимдонлар боғчаси" деб номланган 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тадбиркор, олий маълумотли педагог Назокатхон Иброҳимованинг саъй-ҳаракати билан 2…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2020

ЭНГ ФОЙДАЛИ ПАРҲЕЗ

Олимлар аёллар учун энг фойдали парҳезни аниқлашди. Жумладан, Гарвард тиббиёт мактаби мутахассислари ожиза хилқатларнинг рациони сабзавот ва меваларга асосланиши лозимлигини, гўшт ва қандолат маҳсулотларини чегаралаш кераклигини маълум қилишди. Ушбу диетага амал қилган аёллар озиш билан бирга, юрак-қон томир касалликлари хавфидан халос бўлар экан.

Шифокорлар аёлларга нонушта вақтида сабзавотлар қўшиб қовурилган тухум тановул қилишни, бошқа вақт эса картошка, хамирли овқатлар, ловия истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.

Пардозсиз гўзал бўлиш сирлари

Ҳар бир аёл косметик воситалар ёрдамида ўз гўзаллигини янада сайқаллаб кўрсатишга уринади. Бироқ уларсиз ҳам чиройли кўриниш мумкин. Бунинг учун:

Энг аввало, юз терисини соғломлаштириш лозим. 1 чой қошиқ қуритилган мойчечакни 1 пиёла қайноқ сувга солиб, 30 дақиқа дамлаб қўямиз. Сўнг совутиб, тиндирамиз ва 1 чой қошиқ асал қўшамиз. Ушбу ичимлик 2 ҳафта давомида оч қоринга ичилади. Агар хафсала билан ушбу молажани қилсангиз, натижасидан хурсанд бўласиз.

Киприкларни ўстирамиз. Киприкларимизни парваришлашда шифобахш ёғлар жуда яхши самара беради. Бунинг учун шиша идишга канакунжут ёғи(косторовоэ), бодом ёғи ва кунжут ёғларини тенг миқдорда соламиз. Яроқлик муддатини узайтириш учун Е витаминидан қўшамиз. Бундай аралашмани қуруқ киприкларга ухлашдан олдин суртамиз. 2 ҳафтадан сўнг киприкларингиз анча қуюқлашганини сезасиз.

Сочларимизни жилодор қиламиз. Сочларимизга       соғлом ва гўзал тус бериш учун дўкондаги қиммат воситалар шарт эмас. Уй шароитида маска тайёрлаш учун 1 та тухум сариғи ва ярим пиёла қатиқни аралаштириб, 1 ош қошиқ канакунжут (касторовоэ) ёғидан қўшамиз. Аралашмани ҳўл сочларга суртиб, махсус қалпоқча кийиб олинади. 30-40 дақиқадан сўнг яхшилаб ювиб ташланади.

Қўл терисини парваришлаймиз. Қўлларингиз юмшоқ ва майин бўлиши учун қўл кремига тенг миқдорда сирка қўшамиз ва аралашмани ухлашдан олдин суртиб оламиз.                                

Қуруқшаб қолган лабларни даволаймиз. 1 чой қошиқ қаймоқ ва сабзи шарбатини аралаштириб лабларга суртамиз. 7-8 дақиқадан сўнг ювиб ташлаймиз.

Тишларни оқартирамиз. Бунинг учун фаоллаштирилган кўмир (активированный уголь) таблеткасини майдалаб, тиш тозалагич ёрдамида тишларимизни ювамиз.

Табиий воситалар ёрдамида оддий ва доимий парвариш сизга саломатлик, гўзаллик ҳадя этиш билан бирга, пулингизни ҳам тежаш имконини беради.

 

Ҳулкарой ЮЛДАШЕВА тайёрлади.