Версия для печати
06 Авг 2020

КИМЛАР КОМПЕНСАЦИЯ ОЛАДИ?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Биласизми?

Тегишли қонун ҳужжатларига асосан, қуйидаги шахсларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши белгиланган:

- ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;

- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;

- болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;

- 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;

- 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;

- белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;

- 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;

- моддий ёрдам олувчи оилалар;

- 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;

- белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.

 

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати.

Прочитано 822 раз
Super User

Последнее от Super User