Версия для печати
17 Окт 2019

ОҚ ОЛТИННИ ЁНFИНДАН АСРАЙЛИК!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

"101" огоҳлантиради!

Туманимиз деҳқонларининг машаққатли меҳнатлари билан бу йил ҳам пахтадан мўл ҳосил етиштирилди. Айни кунда пахта далаларида йиғим-терим ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Миллий бойлигимиз бўлган пахтани ўз вақтида, нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш пахтакорларимизнинг бугунги кундаги энг долзарб вазифасидир. Ана шундай масъулиятли паллада туман ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари ҳам деҳқонлар билан ёнма-ён туриб, пахтани ёнғинлардан сақлашга қаратилган тушунтириш, тарғибот ишларини амалга оширмоқда.

Хусусан, ходимларимиз томонидан пахта далалари ва тайёрлов масканларига учқун сўндиргичи бўлмаган, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланмаган, ёқилғи-мойлаш тизими ва электр таъминоти қисми носоз бўлган транспорт воситаларини киритмаслик, пахтазор ва пахта қуритиш майдонлари яқинида очиқ оловдан фойдаланмаслик, сигарет чекишга йўл қўймаслик бўйича назорат ишлари олиб борилмоқда. Мавсумда пахта йиғимига жалб этилган техника воситалари қўшимча равишда техник кўрикдан, ишчи-хизматчилар эса ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича йўриқномадан ўтказилди. 

Амалга оширилаётган бу ишлар, келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олишга, йиғим-терим мавсумини беталофат ўтишига хизмат қилади.

Бахтиёржон АБДУЛЛАЕВ,

 

Избоскан тумани ЁХБ бошлиғи, подполковник.

Прочитано 1046 раз
Super User

Последнее от Super User